Фарғоналик талаба стрессдан ҳимоя қилувчи спрей яратди

Фарғоналик талаба стрессдан ҳимоя қилувчи спрей яратди

Қўқонлик талаба қиз стрессга қарши спрей лойиҳасини яратди.

 

 

«Барча спрейлар фақатгина ҳаво ифорини хушбўй қилишга қаратилган бўлса, айнан менинг лойиҳамда ҳозир барчада кенг тарқалган, лекин ҳамма енгил қараётган муаммо – стрессни камайтиришга қаратилган» — дейди талаба.

 

 

Талабанинг сўзларига кўра, уни ишлаб чиқишда табиий лаванда мойи ифоридан фойдаланилган. Кейинчалик манго-маракуя мойидан ҳам тайёрлаш режалаштирилган. Спрей ҳавога сепилади, инсон организми учун зарарсиз. Уни ҳавони намлантирувчи электрон қурилмаларда ҳам қўллаш мумкин.

 

 

Ҳозирда маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнида.