Рус, қирғиз, қозоқ, тожик тили ҳамда туркман тили ва адабиёти фанларидан тоифа синовлари ўтказиладиган кун маълум бўлди

Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари педагоглари учун жорий йилнинг август декабрь ойларида ўтказиладиган малака тоифа синовлари вақти белгиланди.

 

 

Унга кўра:

 

 

Рус тили (миллий мактабларда), Рус тили ва адабиёти (рус), Қирғиз тили ва адабиёти, Қозоқ тили ва адабиёти, Тожик тили ва адабиёти, Туркман тили ва адабиёти фанларидан –
21 октябрь куни (1 кун);

 

Биология, География, Иқтисодий билим асослари фанларидан — 22 октябрь куни (1 кун);

 

Информатика ва ахборот технологиялари фанидан — 23 октябрь куни (1 кун);

 

Мактабгача таълим муассасалари тарбиячиси, Мактабгача таълим ташкилоти психологи, Тарбиячи-методист (директор ўринбосари), Ўқитувчи-дефектолог (МТТ), Ўқитувчи-логопед (МТТ), Мусиқа ходими (Мусиқа раҳбари), Психолог (МТТ), Инглиз тили (мактабгача), Немис тили (мактабгача) Француз тили (мактабгача) фанларидан — 24 октябрь куни (1 кун);

 

Жисмоний тарбия, Мусиқа маданияти фанларидан— 25 октябрь куни (1 кун);

 

Тарих, Тарбия, Давлат ва ҳуқуқ асослари фанларидан — 27 октябрь куни (1 кун);

 

Она тили ва адабиёт, Ўзбек тили (Давлат тили) фанларидан — 28-29 октябрь кунлари (2 кун);

 

Кимё, Физика фанларидан — 29 октябрь (1 кун);

 

Инглиз тили фанидан — 30-31 октябрь кунлари (2 кун);

 

Тасвирий санъат ва чизмачилик, Технология (сервис хизмати йўналиши — қиз болалар учун), Технология (технология ва дизайн йўналиши — ўғил болалар учун), Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фанларидан — 1 ноябрь куни (1 кун);

 

Бошланғич таълимдан — 3-7 ноябрь кунлари (5 кун);

 

Француз тили, Немис тили, Корейс тили, Хитой тили, Япон тили фанларидан ва Психологлар (мактаб), Логопед-педагоглар (мактаб), Дефектолог-педагоглар (мактаб) учун— 7 ноябрь куни (1 кун);

 

Маданият вазирлиги тасарруфидаги таълим ташкилотлари педагоглари учун – 8 ноябрь (1 кун);

 

Математика фанидан – 10-11 ноябрь кунлари (2 кун);

 

Қорақалпоқ тили (Давлат тили), Қорақалпоқ тили ва адабиёти фанларидан — 11-12 ноябрь кунлари (2 кун) малака тоифа синовлари ўтказилади.

 

 

Синов жараёнлари ўтказилиш манзиллари

 

 

Эслатма: Педагоглар малака тоифа (тест) синовларига фуқаролик паспорти ёки идентификация ИД-картасининг олиб келишлари сўралади.