Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари педагоглари учун жорий йилнинг август декабрь ойларида ўтказиладиган малака тоифа синовлари вақти белгиланди.
Унга кўра:
Рус тили (миллий мактабларда), Рус тили ва адабиёти (рус), Қирғиз тили ва адабиёти, Қозоқ тили ва адабиёти, Тожик тили ва адабиёти, Туркман тили ва адабиёти фанларидан –
21 октябрь куни (1 кун);
Биология, География, Иқтисодий билим асослари фанларидан — 22 октябрь куни (1 кун);
Информатика ва ахборот технологиялари фанидан — 23 октябрь куни (1 кун);
Мактабгача таълим муассасалари тарбиячиси, Мактабгача таълим ташкилоти психологи, Тарбиячи-методист (директор ўринбосари), Ўқитувчи-дефектолог (МТТ), Ўқитувчи-логопед (МТТ), Мусиқа ходими (Мусиқа раҳбари), Психолог (МТТ), Инглиз тили (мактабгача), Немис тили (мактабгача) Француз тили (мактабгача) фанларидан — 24 октябрь куни (1 кун);
Жисмоний тарбия, Мусиқа маданияти фанларидан— 25 октябрь куни (1 кун);
Тарих, Тарбия, Давлат ва ҳуқуқ асослари фанларидан — 27 октябрь куни (1 кун);
Она тили ва адабиёт, Ўзбек тили (Давлат тили) фанларидан — 28-29 октябрь кунлари (2 кун);
Кимё, Физика фанларидан — 29 октябрь (1 кун);
Инглиз тили фанидан — 30-31 октябрь кунлари (2 кун);
Тасвирий санъат ва чизмачилик, Технология (сервис хизмати йўналиши — қиз болалар учун), Технология (технология ва дизайн йўналиши — ўғил болалар учун), Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фанларидан — 1 ноябрь куни (1 кун);
Бошланғич таълимдан — 3-7 ноябрь кунлари (5 кун);
Француз тили, Немис тили, Корейс тили, Хитой тили, Япон тили фанларидан ва Психологлар (мактаб), Логопед-педагоглар (мактаб), Дефектолог-педагоглар (мактаб) учун— 7 ноябрь куни (1 кун);
Маданият вазирлиги тасарруфидаги таълим ташкилотлари педагоглари учун – 8 ноябрь (1 кун);
Математика фанидан – 10-11 ноябрь кунлари (2 кун);
Қорақалпоқ тили (Давлат тили), Қорақалпоқ тили ва адабиёти фанларидан — 11-12 ноябрь кунлари (2 кун) малака тоифа синовлари ўтказилади.
Синов жараёнлари ўтказилиш манзиллари
Эслатма: Педагоглар малака тоифа (тест) синовларига фуқаролик паспорти ёки идентификация ИД-картасининг олиб келишлари сўралади.
