Тошкент шаҳрида 17 ёшли мактаб ўқувчиси акаcининг автомобилини рухсатсиз олиб чиқиб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этди. Авaрия оқибатида унинг машинасида бўлган синфдоши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Миллий” телеканали хабар берди.
Ҳодиса 2025-йил 25-март куни эрталаб, Рамазон ҳайити пайтида содир бўлган. Ўқувчи акаcининг Tracker русумли автомобилини соатига 137 км тезликда ҳайдаб кетаётганда бошқарувни йўқотиб, иккита машина ва устунга урилади. Натижада унинг синфдоши автомобил салонидадан учиб кетиб, воқеа жойида ҳалок бўлган.
“Дўстларим қўнғироқ қилиб, ‘кўчага чиқмаймизми’ деб чақирди. Акаmнинг машинаси калитини олдим. Автомобилларга кўп қизиқардим, бошқа бундай ҳолат қайтарилмайди. Қилган ишимдан афсусдаман”, — деди айбланувчи судда.
Суд уни Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисмига кўра — транспорт воситасидан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиб, инсон ўлимига сабаб бўлиш жиноятини содир этганликда айбдор деб топди. Дастлаб унга тўрт йил озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган, аммо кейинчалик суд ҳукмни енгиллатиб, уч йил шартли озодликдан маҳрум этиш жазосини белгилади.
