Ўзбекистондаги хусусий олий таълим муассасалари 2024 йилда триллионлаб сўмлик даромад кўрсаткичларига эришган. Пинкод ўтказган тадқиқотга кўра, мамлакатда фаолият юритаётган бир қатор нодавлат университетлар солиқлар ва соф фойда бўйича ҳам юқори молиявий натижалар қайд этган.
Тошкент кимё халқаро университети 2024 йилда 1,5 трлн сўм даромад топган. Университетнинг соф даромади 1,4 трлн сўмни ташкил этган бўлиб, у 36,6 млрд сўм солиқ тўлаган. Бу кўрсаткич ҳозирча хусусий таълим муассасалари орасида энг юқориси ҳисобланади.
Даромад ҳажми бўйича иккинчи ўринни Алфраганус университети эгаллаган — муассаса 443 млрд сўм даромад ва 300 млрд сўм соф фойда қайд этган, солиқ тўловлари эса 31,8 млрд сўмни ташкил этган.
Тошкент амалий фанлар университети 262,8 млрд сўм даромад ва 115,8 млрд сўм соф фойда билан учинчи ўринда. У 36,2 млрд сўм солиқ тўлаган.
Шу билан бирга, Осиё халқаро университети 211,1 млрд сўмлик даромад ва 152,6 млрд сўмлик соф фойда кўрсатган. Университетнинг солиқ тўловлари ҳақида маълумот ошкор этилмаган.
Қолган муассасалар ичида ТМC Institue (135,5 млрд сўм даромад, 56 млрд сўм соф фойда, 6,3 млрд сўм солиқ), Zarmed University (114,3 млрд сўм даромад, 85,4 млрд сўм фойда, 4,6 млрд сўм солиқ), ва Ориэнтал университети (109,4 млрд сўм даромад, 32,5 млрд сўм фойда, 16,4 млрд сўм солиқ) ҳам юқори молиявий натижалар билан ажралиб туради.
Бироқ барча муассасалар бирдек фойда кўрмаган. Central Asian University (собиқ AKFA университети) 103,4 млрд сўм даромад топганига қарамасдан, йилни 29 млрд сўм зарар билан якунлаган. У шунга қарамай, 15,5 млрд сўм солиқ тўлаган.
Халқаро Нордик университети ва Тошкент менежмент ва иқтисодиёт институти ҳам анча скром кўрсаткичлар билан — мос равишда 62,8 млрд ва 55,1 млрд сўмлик даромад билан йилни якунлаган. Улар тегишлича 19,5 млрд ва 13,1 млрд сўм соф фойда, ҳамда 6,8 млрд ва 4,2 млрд сўм солиқ тўлаган.
Энг кўп даромад топган нодавлат олий таълим муассасалари ТОП — 10 лиги
1. Тошкент кимё халқаро университети 2024 йилда 1,5 трлн сўм (1 523 947 978 000 сўм ) даромад топган. Соф даромади эса 1,4 трлн сўмни (1 419 679 149 000 сўм) ташкил этган.
Университет 2024 йилда 36,6 млрд сўм (36 663 121 000 сўм) солиқ тўлаган.
2. Алфраганус университети 2024 йилда 443 млрд сўм (443 017 980 150 сўм) даромад топган. Соф даромади эса 300 млрд сўмни (300 098 368 300 сўм) ташкил этган.
Университет 2024 йилда 31,8 млрд сўм (31 891 285 070 сўм) солиқ тўлаган.
3. Тошкент амалий фанлар университети 2024 йилда 262,8 млрд сўм (262 887 580 000 сўм) даромад топган. Соф фойдаси эса 115,8 млрд сўмни (115 831 133 000 сўм) ташкил этган.
Университет 2024 йилда 36,2 млрд сўм (36 286 567 000 сўм) солиқ тўлаган.
4. Осиё халқаро унивеситети 2024 йилда 211,1 млрд сўм (211 197 078 710 сўм) даромад топган. Соф даромади эса 152,6 млрд сўмни (152 660 000 550 сўм) ташкил этган.
Университет 2024 йилда қанча солиқ тўлаганини аниқлашнинг имкони бўлмади.
5. ТМC Institute 2024 йилда 135,5 млрд сўм (135 559 415 000 сўм) даромад топган. Соф даромади эса 56 млрд сўмни (56 054 147 000 сўм) ташкил этган.
Институт 2024 йилда қарийб 6,3 млрд сўм (6 287 697 000 сўм) солиқ тўлаган.
6. Zarmed унивеситети 2024 йилда 114,3 млрд сўм (114 380 035 900 сўм) даромад топган. Соф даромади эса 85,4 млрд сўмни (85 488 080 400 сўм) ташкил этган.
Университет 2024 йилда 4,6 млрд сўм (4 681 389 900 сўм) солиқ тўлаган.
7. Oriental унивеситети 2024 йилда 109,4 млрд сўм (109 492 368 000 сўм) даромад топган. Соф даромади эса 32,5 млрд сўмни (32 579 207 000 сўм) ташкил этган.
Университет 2024 йилда 16,4 млрд сўм (16 479 365 525 сўм) солиқ тўлаган.
8. Central Asian University (собиқ Akfa университети) 2024 йилда 103,4 млрд сўм (103 479 606 720 сўм) даромад топган. CАУ ўтган йилни -29 млрд сўм (29 152 838 130 сўм) зарар билан якунлаган.
Университет 2024 йилда 15,5 млрд сўм (15 548 537 670 сўм) солиқ тўлаган.
9. Халқаро Нордик университети 2024 йилда 62,8 млрд сўм (62 898 409 440 сўм) даромад топган. Соф даромади эса 19,5 млрд сўмни (19 565 964 840 сўм) ташкил этган.
Университет 2024 йилда 6,8 млрд сўм (6 857 123 440 сўм) солиқ тўлаган.
10. Тошкент менежмент ва иқтисодиёт институти 2024 йилда 55,1 млрд сўм (55 106 936 140 сўм) даромад топган. Соф даромади эса 13,1 млрд сўмни (13 133 949 280 сўм) ташкил этган.
Институт 2024 йилда 4,2 млрд сўм (4 209 040 560 сўм) солиқ тўлаган.
* Ушбу маълумотлар Ўзбекистонда фаолият юритаётган бир қатор нодавлат олий таълим муассасаларининг 2024 йилдаги даромади, соф фойдаси ва тўлаган солиқлари асосида шакллантирилган.
