Энди ўқув марказларида чет тилларини ўрганган ёшларнинг ўқиш харажатлари қоплаб берилади

Энди ўқув марказларида чет тилларини ўрганган ёшларнинг ўқиш харажатлари қоплаб берилади

Ҳукуматнинг 2025 йил 8 октябрдаги «Ёшларнинг ўқув марказларида хорижий тилларни ўқиш харажатлари учун субсидия ажратиш ҳамда ўқув марказларини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 632-сон қарори эълон қилинди.

 

 

Аввалроқ, ушбу қарорга асосан «2+6» дастури бўйича хорижий тилларни ўрганадиган ёшларга субсидия ажратилиши ҳақида хабар берган эдик.

 

 

Қарорга мувофиқ 2025-2030 йилларда 100 минг нафаргача ёшларнинг ўқув марказларида хорижий тилларни ўқиш харажатлари учун субсидия ажратилади.

 

 

Ёшлар ишлар агентлиги махсус электрон платформа орқали ўқув марказларида ёшларнинг хорижий тилларни ўрганиш учун ўқув машғулотида қатнашишини назорат қилиш, ўқиш харажати учун тўловларни онлайн тўлов тизимлари орқали амалга ошириш ва ўқув марказлари рейтингини шакллантириш ва эълон қилишни таъминлайди.

 

 

«2+6» дастурига мувофиқ, ёшларга ҳар ой якуни бўйича қуйидаги миқдорда субсидия ажратилади:

 

 

– Тошкент шаҳрида – БҲМнинг 2 бараваригача;

 

– Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларида – БҲМнинг 1,5 бараваригача;

 

– туман (шаҳар)ларда – БҲМнинг 1 бараваригача.

 

 

Агентлик томонидан 2025–2026 йилларда ўқув марказларида хорижий тилларни ўрганадиган 20 минг нафаргача, 2031 йилга қадар ҳар йили 20 минг нафаргача ёшларга ўқиш харажатлари учун субсидия ажратилади.

 

 

Агар субсидия ажратилган ёшлар сони 20 минг нафардан ошган тақдирда, ўша йил учун субсидия ажратиш кейинги йилга қадар тўхтатилади.

 

 

«2+6» дастури белгиланган хорижий тилларни билиш бўйича баллнинг (даражанинг) камида минимал кўрсаткичли сертификатига эга бўлган ариза берувчи ўқув маркази томонидан унга хорижий тилни ўқитиш хизматини кўрсатгани учун дастлабки 2 ой учун ўқиш харажатини ўз ҳисобидан тўлаганда, кейинги 6 ойгача ўқиш харажати учун Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармасига ажратилган маблағлар доирасида субсидия ажратилишини назарда тутади.

 

Энди ўқув марказларида чет тилларини ўрганган ёшларнинг ўқиш харажатлари қоплаб берилади

Энди ўқув марказларида чет тилларини ўрганган ёшларнинг ўқиш харажатлари қоплаб берилади

Энди ўқув марказларида чет тилларини ўрганган ёшларнинг ўқиш харажатлари қоплаб берилади

Энди ўқув марказларида чет тилларини ўрганган ёшларнинг ўқиш харажатлари қоплаб берилади

Энди ўқув марказларида чет тилларини ўрганган ёшларнинг ўқиш харажатлари қоплаб берилади

Bilimni baholash agentligi

AI bot abituriyentlarga yo'nalish tanlashga yordam beradi

Bilim va malakalarni baholash agentligi ma'lumotlari asosida.

Telegram'da ochish