Жиззахда ҳам 37 нафар боғча болалари овқатдан заҳарлангани аниқланганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Ушбу ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий баёнот берди.
2025 йил 9-октабр куни Жиззах вилояти Фориш туманидаги бир нечта мактабгача таълим ташкилотларининг айрим тарбияланувчиларида энгил нохушлик, ҳароратнинг кўтарилиши, кўнгил айниши ва қисқа муддатли овқат ҳазм қилиш бузилиши белгилари кузатилган.
Шунингдек, болалар саломатлиги ва овқатланиш хавфсизлигига оид ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани ҳам Жиззах вилояти Фориш туманидаги 1-, 3-, 5- ва 7-сонли давлат мактабгача таълим муассасаларида оммавий заҳарланиш ҳолати бўйича жойига чиққан тарзда мониторинг ўрганиш ишларини олиб бораётганини билдирган.
Ўрганиш натижалари бўйича қўшимча маълумот берилиши кутилмоқда.
