Хабарингиз бор, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан мактаб ўқувчилари ўртасида «Жадидлар изидан» Республика танловининг янги мавсумига старт берилган эди.
Умумий ўрта таълим мактабларининг 6 -7-8 ҳамда 9 – 10-синф ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган мазкур танловнинг туман (шаҳар), ҳудудий ва республика босқичи жараёнлари жорий йилнинг октябрь декабрь ойларида ташкил этилади.
Маълум қилинишича, бугунги кунга қадар танловда қатнашиш учун 656 171 нафар ўқувчи онлайн рўйхатдан ўтган.
Ўқувчилар сони ҳудудлар кесимида:
Қорақалпоғистон Республикаси: 28 034 та;
Андижон вилояти: 109 365 та;
Бухоро вилояти: 44 090 та;
Жиззах вилояти: 22 136 та;
Қашқадарё вилояти: 40 766 та;
Навоий вилояти: 17 850 та;
Наманган вилояти: 41 736 та;
Самарқанд вилояти: 50 693 та;
Сирдарё вилояти: 14 325 та;
Сурхондарё вилояти: 93 874 та;
Тошкент вилояти: 61 795 та;
Фарғона вилояти: 45 377 та;
Хоразм вилояти: 54 561 та;
Тошкент шаҳри: 31 569 та.
Маълумот учун, танловнинг Республика босқичида ҳар бир синф тоифаси бўйича энг юқори балл тўплаган 7 нафардан (I, II, III ўрин ғолиблари ҳамда энг юқори балл тўплаган 4 нафар) жами 14 нафар ғолиб Германияга таълим саёҳатига юборилади.
Танловда иштирок этмоқчи бўлган ўқувчилар jadidlarizidan.uz ҳаволаси орқали онлайн ариза топширишлари мумкин.

