Фарғона вилоятидаги 12 ёшли ўқувчи CEFR B2 даражасини қўлга киритди

Фарғона вилоятидаги 12 ёшли ўқувчи CEFR B2 даражасини қўлга киритди

Фарғона вилояти Риштон туманидаги 49-умумтаълим мактаби 6-синф ўқувчиси, 12 ёшли Хушнудбек Актамов инглиз тили бўйича CEFR тизимида B2 даражани муваффақиятли қўлга киритди.

 

 

Мазкур натижа халқаро миқёсда юқори ўрта (Upper-Intermediate) босқич сифатида эътироф этилиб, ўқувчининг тилни эркин тушуниши, фикр билдириши ҳамда мураккаб матнлар билан ишлаш қобилиятини намоён этади.

 

 

Шунингдек, Хушнудбек илгари халқаро HIPPO инглиз тили олимпиадасида иштирок этиб, унда ғолибликни қўлга киритган ҳамда мукофот тариқасида Вьетнам давлатига бепул саёҳат йўлланмасига эга бўлган.