Контрактни тўламаслик якуний ёки оралиқларга киритмасликка асос бўла оладими?

Контрактни тўламаслик якуний ёки оралиқларга киритмасликка асос бўла оладими?

Якуний ва оралиқларга талабани киритмаслик учун контрактни тўламаслик асос бўла олмайди. Агар талаба умуман контракт тўламаган бўлса уни талабалар сафидан четлатиши мумкин холос.

 

 

Талабани оралиққа ёки якунийга киритмаслик, атайлаб фандан йиқитиш, дарсга киритмай нб қўйиб қўйиш, ва бошқа ғайриқонуний ҳаракатлар амалга ошириш умуман мумкин эмас.

 

 

ОТМ талабаларига ўқиш учун йиллик тўловнинг тўлиқ миқдорини тенг улушларда 4 қисмга бўлиб тўлаш йўли билан ўтказишга рухсат берилган.

 

 

Контракт тўлаш муддатлари:

 

 

25% қисмини — 1-курсга тавсия этилганлар 30 октябргача, иккинчи ва ундан кейинги босқич талабалари учун 1 октябргача;

50% қисмини — 2025 йил 1 январгача;

75% қисмини — 2025 йил 1 мартгача;

100% қисмини — 2025 йил 1 майгача.

 

 

Нодавлат олийгоҳларда контракт тўлаш муддатлари талаба ва ОТМ ўртасидаги шартномага асосан белгиланади.