Таълим муассасаларида ўқув хоналарининг ҳарорати неча даражада бўлиши керак?

Таълим муассасаларида ўқув хоналарининг ҳарорати неча даражада бўлиши керак?

Таълим муассасаларининг ўқув хоналарида машғулотлар ўтказишда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига мувофиқ ўқув хоналарида ҳаво ҳарорати енгил жисмоний ишда 21º C, ўртача оғир ишда 17º C ва оғир ишда 16º C дан паст бўлмаслиги керак.

 

 

Физика ўқув лаборатория хонасида мунтазам равишда ҳарорат 18º C – 21º C, ҳавонинг намлиги 40 – 60 фоиз бўлиши керак.

 

 

Таълим муассасаси ҳудудидаги ҳожатхоналар иссиқ сув ва канализация тизимига уланган бўлиши лозим.

 

 

Шунингдек, таълим биносида канализация тизими йўқ бўлганда давлат санитария назорати органлари билан келишилган ҳолда таълим муассасасида ер қатламини ифлослантирмаган ҳолда душхоналардан ва юз-қўл ювгичлардан сув оқмайдиган қурилмали ахлат ўраларининг мавжуд бўлишига рухсат этилади.

Bilimni baholash agentligi

AI bot abituriyentlarga yo'nalish tanlashga yordam beradi

Bilim va malakalarni baholash agentligi ma'lumotlari asosida.

Telegram'da ochish