6-йўналиш бўйича вакант ўринлар натижалари қачон эълон қилинади?

6-йўналиш бўйича вакант ўринлар натижалари қачон эълон қилинади?

Xабарингиз бор, 2025 йилги кириш имтиҳонларида 56,7 балл ва ундан юқори натижа кўрсатган, бироқ талабаликка тавсия этилмаган, шу жумладан рўйхатдан ўтишнинг 2-босқичида олий таълим ташкилоти ва бакалавриат таълим йўналишларини танламаган абитуриентларга 6-йўналиш учун бўш ўринларга ариза юбориш имкони берилганди.

 

 

Яъни давлат олий таълим ташкилотларида қолган вакант бакалавриат таълим йўналишларига танловда иштирок этиш учун 2025 йил 25 сентябрдан 3 октябрга қадар (шу куни ҳам) my.uzbmb.uz сайти орқали онлайн рўйхатдан ўтилди.

 

 

Рўйхатдан ўтиш жараёнида абитуриентлар фанлар мажмуаси мос бўлган бакалавриат йўналишини танлаш имконияти берилди. Талабгорлар тўплаган баллари кетма-кетлигига қатъий риоя қилинган ҳолда вакант ўринларга базавий тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилади.

 

 

Танлов натижалари бўйича қайдномалар 2025 йил 8 октябрга қадар чоп этилиб, тегишли олий таълим ташкилотларига талабаликка қабул қилиш бўйича ҳужжатларни расмийлаштириш учун етказилади.

 

 

Муҳим эслатма! Агар абитуриент тест топширган фанлар мажмуаси ва таълим тилига мос вакант ўринлар мавжуд бўлмаса, танловда қатнашиш имконияти берилмайди.