Бир ставка, яъни юқори синфларда 20 соат, бошланғич синфларда 18 соат дарс ўтган ҳолда ўқитувчи 30 млн сўм атрофида маош олиши мумкин.
Бундан ташқари қуйидаги устама ва имтиёзлар қўлланилади:
Олий тоифа учун – 5 143 737 сўм;
Директор жамғармасидан 40% – 2 057 495 сўм;
Сертификат учун 50% устама – 2 571 869 сўм;
Олимпиада ғолиби учун 100% – 5 143 737 сўм;
Таълим даражаси паст мактаб учун 100% – 5 143 737 сўм;
Вазир жамғармаси совриндори, МҲЭМ 5,5 баравар – 6 990 500 сўм;
86 баллдан юқори натижа кўрсатган педагог, 70% – 3 600 616 сўм;
Синф раҳбарлиги учун, МҲЭМ 52,8% – 671 088 сўм;
Дафтар текшириш учун, МҲЭМ 17,6% – 223 696 сўм.
Жами устамалар билан бирга – 31 546 475 сўм.
Бу имтиёзлар деярли барча фан ўқитувчилари учун амал қилади.
