Ўқитувчиларни синф раҳбарликка танлаш бўйича талабларига ўзгартириш киритилди

Ўқитувчиларни синф раҳбарликка танлаш бўйича талабларига ўзгартириш киритилди

Бошланғич синфларда ўрта махсус маълумотли ўқитувчиларга синф раҳбарлик берилиши учун камида 3 йиллик педагогик иш стаж талаб қилинган. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг тегишли буйруғи билан ушбу тартибга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

 

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг «Умумий ўрта таълим муассасаси директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари ва синф раҳбарларининг лавозим йўриқномасини тасдиқлаш тўғрисида» 2023 йил 27 июндаги 190-сон буйруғидаги:

 

 

а) 2-банд ўз кучини йўқотди;

 

б) 2-илованининг 3-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилди:

 

 

Яъни содда қилиб айтганда, ўрта махсус маълумотли ўқитувчиларга синф раҳбарлик берилмайди, синф раҳбари учун камида 3 йиллик педагогик иш стажига эга бўлиш талаби бекор бўлган.

 

 

«Камида 3 йиллик педагогик иш стажига эга бўлган» жумласи 2-илованининг 3-банди иккинчи хатбошисига тўғри келади, айрим буни биринчи хатбоши деб нотўғри хулоса қилинмоқда. Аслида «Синф раҳбари қуйидаги мезонларга асосан танлаб олинади:» жумласи 3-банд биринчи хатбошиси ҳисобланади.

 

 

Демак, янги тартибга кўра синф раҳбари қуйидаги мезонларга асосан танлаб олинади:

 

 

– олий педагогик маълумотга эга бўлган;

 

– мактабда асосий ишчи сифатида фаолият олиб бораётган (умумтаълим муассасаларида меҳнатни соатбай (шу жумладан оъриндошлик) асосда фаолият олиб борувчи ўқитувчиларнинг синфга раҳбарилик қилишига йўл қўйилмайди);

 

– бошқарувчанлик қобилиятига эга бўлган;

 

– оъқувчилар билан ишлашжараёнида мас ъулият билан ёндаша оладиган;

 

– бошланғич синфларда синф раҳбарлиги бошланғич синфга бириктирилган ўқитувчиларга юклатилади.