Ўқитувчилар учун уй-жой харидидаги имтиёзли субсидия кимларга берилади?

Ўқитувчилар учун уй-жой харидидаги имтиёзли субсидия кимларга берилади?

Президентнинг 2023 йил 13 апрелдаги «Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолининг уй-жой билан таъминлаш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-51-сон фармонига кўра, айрим тоифадаги ўқитувчиларга имтиёзли шартларда субсидия ажратилиши белгиланган.

 

 

Жорий йилги аризалар қабули 2 октябрдан бошланди.

 

 

Ариза топшириш учун ўзингизга қулай бўлган уч усулдан бирини танлашингиз мумкин:

 

 

Давлат хизматлари марказлари (ягона дарча)га бевосита мурожаат қилиш.

 

my.gov.uz портали орқали электрон тарзда.

 

МyGov мобил иловаси орқали.

 

 

Имтиёздан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган тоифага касб-ҳунар таълими муассасаларида муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш йўналишларида дарс берувчи ўқитувчилар ҳамда ўқув амалиётини олиб борувчи таълим усталари киради. Уларга уй-жой харид қилиш учун субсидия имтиёзли асосда берилади.