Андижон вилояти Шаҳрихон тумани 44-ИДУМнинг биология фани ўқитувчиси Дилбар Ғуломова айни вақтда 25 миллион сўм ойлик маош олаётгани айтилмоқда. Ушбу ўқитувчи педагогларга берилган деярли барча имтизойларни қўлга киритган.
Маълумотларга кўра, 44-ИДУМни жорий йил 149 нафар битирувчи тамомлаган бўлиб, шулардан 120 нафари талабалик мақомига эришган.
