Сурхондарё вилояти Бойсун туманидаги Хўжаидод маҳалласи Назарий қишлоғида яшовчи математика ўқитувчиси Абдусалом Исоев эшак миниб ҳар куни дарсга боради.
Gazeta.uz нашрининг ёзишича, ўқитувчи ҳар куни эшак миниб, тумандаги 44-мактабнинг қишлоқдаги филиалига 6 км йўл босиб келади.
25 йиллик ўқитувчи Абдусалом Исоевнинг бир қатор ўқувчилари математика олимпиадаларида қатнашмоқда. Унинг асосий мақсади қишлоқ болалари яхши ўқиб, олимпиадаларда юқори ўринларни олиши ва тест имтиҳонларида қийналмай, грантда ўқишидир.
«Ўқитувчи эшак миниб юрганига ўқувчиларимиз умуман кулмайди. Дарсда қандай ҳурмат қилишса, эшакда юрганимизда ҳам ҳурматимиз йўқолмайди. Умуман, қишлоқда обрўмиз баланд», — дейди муаллим.
