Ўзбекистонда ўқитувчилар сони 564,9 минг нафарни ташкил этган

Ўзбекистонда ўқитувчилар сони 564,9 минг нафарни ташкил этган

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2024/2025 ўқув йили бошига умумий ўрта таълим ташкилотларида фаолият юритаётган ўқитувчилар сони 564,9 минг нафарни ташкил этган (ўриндошларсиз).

 

Умумий ўрта таълим ташкилотларида фаолият юритаётган ўқитувчилар сони йиллар кесимида:

 

— 2015/2016 ўқув йили бошига — 385 минг нафар;

 

— 2016/2017 ўқув йили бошига — 390,6 минг нафар;

 

— 2017/2018 ўқув йили бошига — 409,4 минг нафар;

 

— 2018/2019 ўқув йили бошига — 444,2 минг нафар;

 

— 2019/2020 ўқув йили бошига — 486,6 минг нафар;

 

— 2020/2021 ўқув йили бошига — 508 минг нафар;

 

— 2021/2022 ўқув йили бошига — 510 минг нафар;

 

— 2022/2023 ўқув йили бошига — 521,6 минг нафар;

 

— 2023/2024 ўқув йили бошига — 547,8 минг нафар;

 

— 2024/2025 ўқув йили бошига — 564,9 минг нафарни ташкил этган.

 

 

2015/2016 ўқув йили бошида 385 минг нафар ўқитувчи фаолият юритган бўлса, 2019/2020 йилга келиб ушбу кўрсаткич 486,6 минг нафарга етган. Бунда 4-5 йил ичида педагоглар сони 101,1 минг нафарга ошганини кўрсатади.

 

 

10 йил ичида эса ўқитувчилар сони 170,9 минг нафарга ёки 43,4 % га ошган. Шундан 71 фоизи ёки 401,3 минг нафарини аёллар, 29 фоизи 163,6 минг нафарини эркаклар ташкил этган.