Президентнинг Ўқитувчилар ва мураббийлар кунига бағишланган табрик нутқида соҳа ходимлари учун қатор янгиликлар маълум қилинди. Жумладан:
15 йил стажга эга олий тоифали педагогларга ипотека кредити бошланғич бадалининг 25 фоизи давлат томонидан қоплаб берилади.
Давлат олийгоҳларига ўқишга кирган педагогларнинг фарзандлари учун контракт тўловига 30 фоизлик чегирма жорий этилади.
Ўқитувчилар замонавий компьютер техникаларини харид қилишлари учун 10 миллион сўмгача имтиёзли кредит олиш имкониятига эга бўлади.
Янги йилдан бошлаб таълим соҳаси ходимлари учун давлат хизматлари тўлови икки баробар камайтилади.
Камида 15 йил стажга эга бўлган ўқитувчилар учун қўшимча уй-жой ипотека енгилликлари берилади.
Ўқитувчи касбининг нуфузи ва мақоми давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида белгилаб қўйилди.
