Хабарингиз бор, вакант ўринларга қўшимча танлов эълон қилинади. 2025/2026-ўқув йили қабулида кириш имтиҳонларида 56,7 ва ундан юқори балл тўплаган, бироқ талабаликка тавсия этилмаган абитуриентларга қўшимча имконият яратилди.
Бунда 56,7 ва ундан юқори балл тўплаган, аммо 2-босқичда ОТМ ва йўналиш танламаган абитуриентлар ҳам базавий тўлов-контракт асосида вакант ўринларга рўйхатдан ўтишлари мумкин.
Рўйхатдан ўтган абитуриентлар тўплаган баллари кетма-кетлиги асосида вакант ўринларга базавий тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилади.
Рўйхатдан ўтиш муддати: 2025 йил 25 сентябрь – 3 октябрь
Изоҳ: Ушбу қўшимча танлов талабаликка тавсия этилган абитуриентларга татбиқ этилмайди.
Танловда иштирок этиш тартиби:
Абитуриентлар my.uzbmb.uz шахсий кабинети орқали рўйхатдан ўтади.
Тест топширган фанлар мажмуаси ва таълим тилига мос йўналишлардан 5 тагача олий таълим муассасаси ва таълим йўналишини (таълим шакли билан бирга) танлаш имконияти мавжуд.
Рўйхатдан ўтган абитуриентлар тўплаган баллари кетма-кетлигига қатъий риоя қилинган ҳолда вакант ўринларга базавий тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилади.
Танлов натижалари 2025 йил 8 октябргача эълон қилинади.
Муҳим эслатма! Агар абитуриент тест топширган фанлар мажмуаси ва таълим тилига мос вакант ўринлар мавжуд бўлмаса, танловда қатнашиш имконияти берилмайди.
Вакант ўринлар бор бўлган олий таълим ташкилотлари ва йўналишлар рўйхатини қуйидаги файллар орқали билиб олиш мумкин:
Вакант ўринлар кундузги – Файлни юклаш
Вакант ўринлар кечки – Файлни юклаш
Вакант ўринлар масофавий – Файлни юклаш
