Эртадан хорижий ва нодавлат ОТМга кирган қорақалпоғистонлик ёшлар учун ажратилган давлат грантига ариза юбориш бошланади

Эртадан хорижий ва нодавлат ОТМга кирган қорақалпоғистонлик ёшлар учун ажратилган давлат грантига ариза юбориш бошланади

Давлат комиссияси баёнига кўра, жорий йил учун Ўзбекистондаги хорижий ёки нодавлат ОТМларга контракт асосида ўқишга қабул қилинган, Қорақалпоғистонда доимий яшовчи ҳамда у ердаги мактаб, коллеж ёки техникумни тугатган ёшлар учун 200 та мақсадли грант ўрни ажратилди.

 

 

Ушбу грант учун 29 сентябрдан 6 октябрга қадар (шу куни ҳам) рўйхатдан ўтиш my.uzbmb.uz сайти орқали амалга оширилади.

 

 

Рўйхатдан ўтган абитуриентлар учун 2025 йил 12 октябрга қадар тест синовлари ўтказилади.

 

 

Сўнг тест синовлари натижасига кўра, абитуриентларнинг тўплаган баллари кетма-кетлигига қатъий риоя қилган ҳолда мақсадли қабул параметрлари доирасида танлов натижалари белгиланган тартибда расмийлаштириш учун 2025 йил 17 октябрга қадар олий таълим ташкилотларига етказилади.

 

 

Рўйхатдан ўтишда ПҚ–4319 қарорига мувофиқ белгиланган миқдорда (206 000 сўм) тўлов ундирилади.

 

 

Таълим эксперти Зафаршоҳ Амирқуловнинг ёзишича, бу имконият асосида мақсадли грантга қабул қилинган талабалар олийгоҳни тамомлагач, ўз ҳудудида 3 йил ишлаб бериши шарт. Шу бўйича 4 томонлама шартнома тузилади.