Куни кеча Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ҳудудларда пахта ҳосили йиғими, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати, инвестиция ва экспорт кўрсаткичлари ижроси ҳамда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар таҳлили юзасидан кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ҳам кўриб чиқилди.
Республика бўйича 640 та мактаб ва боғчадан 125 тасида таъмирлаш ишлари ҳали якунланмаган. 9,8 минг кўп қаватли уйнинг қарийб мингтаси тайёр эмас. Жиззах ва Сурхондарёдаги қозонхоналар таъмири ҳам охиригача етказилмаган.
Давлатимиз раҳбари икки ҳафта ичида бу масалаларни ҳал этиш, нимстанция, электр ва сув тармоқларини мавсумга шай ҳолатга келтириш зарурлигини қайд этди.
Йиғилиш якунида Президент барча йўналишларда белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва тўлиқ бажариш бўйича кўрсатмалар берди.
