Индонезиядаги минглаб ўқувчилар мактабда берилаётган бепул тушликдан заҳарланиш оқибатида шифохонага ётқизилган. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Ғарбий Ява провинциясидаги Сипонгкор туманида уч кун ичида 1 258 бола заҳарланиш белгилари билан шифохонага ётқизилди. Бу воқеа, президент Прабоwо Субианто бошчилигида амалга оширилаётган миллиардлаб долларлик бепул овқат дастурига қарши танқидларни кучайтирди. Дастур 80 миллион болани бепул тушлик билан таъминлашни мақсад қилган.
Соғлиқни сақлаш расмийларига кўра, заҳарланиш нотўғри тайёрланган овқатлар — хусусан, соя соусли товуқ, қовурилган тофу ва мевалар сабаб бўлган. Болаларда қорин оғриғи, бош айланиши, кўнгил айниши ва нафас қисиши каби аломатлар кузатилди.
Миллий овқатланиш агентлиги заҳарланиш техник хатолик натижасида юз берганини маълум қилди. Январдан сентябрь ўрталаригача 4 700 дан ортиқ бола заҳарланган, мустақил ташкилотлар эса бу рақамни 6 400 дан ошганини билдирган.
Танқидчилар дастур хавфсизлик чораларига етарлича эътибор қаратилмаганини ва катта бюджет туфайли коррупция хавфи мавжудлигини айтиб, уни вақтинча тўхтатишни таклиф қилмоқда. Бироқ ҳукумат дастур давом этишини билдирган.
