Ижтимоий тармоқларда Nexia-2 ҳайдовчиси пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган ўқувчи қизни уриб юборгани тасвирланган видео тарқалди.
Маълум қилинишича, воқеа жорий йилнинг 25 сентябрь куни соат 15:35 да Андижон шаҳар «Боғишамол» маҳалласи ҳудудидан ўтган А-373 халқаро аҳамиятга эга автомобиль йўлининг 342-км қисмида ЙТҲ рўй берган.
1993 йилда туғилган ҳайдовчи Н.Д. ўзининг «Nexia-2» русумли автомобилини бошқариб кетаётганда, тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган 2015 йилда туғилган И.Д.ни уриб юборган.
Натижада пиёда енгил тан жароҳати олиб, РШТТЁИАМ шифохонасига мурожаат қилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Андижон тумани ИИБ ЙҲХХ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилаётгани маълум қилинган.
