Вакант ўринларга қўшимча танловга рўйхатдан ўтиш бошланди

Вакант ўринларга қўшимча танловга рўйхатдан ўтиш бошланди

2025-2026-ўқув йили қабулида кириш имтиҳонларида 56,7 ва ундан юқори балл тўплаган, бироқ талабаликка тавсия этилмаган ҳамда иккинчи босқичда олий таълим муассасаси ва таълим йўналишини танламаган абитуриентлар учун қўшимча танловда иштирок этиш имконияти яратилди.

 

Мазкур абитуриентлар 2025 йил 25 сентябрдан 3 октябргача бўлган муддатда базавий тўлов-контракт асосида вакант (бўш) ўринларга рўйхатдан ўтишлари мумкин.

 

Абитуриентларга фанлар мажмуаси мос бўлган олий таълим муассасаларининг умумий қабул параметрлари доирасида қолган вакант ўринлардан 5 тагача таълим йўналишини танлаш ҳуқуқи берилади.

 

Вакант ўринлар мавжуд бўлган йўналишлар рўйхати:

 

Вакант ўринлар кундузги –Файлни юклаш

Вакант ўринлар кечки – Файлни юклаш

Вакант ўринлар масофавий – Файлни юклаш

 

Қуйидаги видео орқали рўйхатдан ўтиш тартибини билиб олиш мумкин:

Bilimni baholash agentligi

AI bot abituriyentlarga yo'nalish tanlashga yordam beradi

Bilim va malakalarni baholash agentligi ma'lumotlari asosida.

Telegram'da ochish