Тоифа олиш учун юборилган мурожаатдаги хатолар тўғриланиб қайта юборилганда қўшимча тўлов қилинадими?

Тоифа олиш учун юборилган мурожаатдаги хатолар тўғриланиб қайта юборилганда қўшимча тўлов қилинадими?

Ҳукуматнинг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарорига кўра, педагогларнинг аттестация учун ариза юбориш тўхтагунича ҳужжатдаги камчиликларни тузатиб қайта юборилганда такроран тўлов ундирилмайди.⁠⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

Низомнинг 30-бандига асосан, ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган ҳолларда ваколатли вазирликлар томонидан ҳужжатлар қабул қилинмаганлиги тўғрисида давлат хизматлари марказига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёхуд ваколатли вазирликларнинг расмий веб-сайти орқали педагог кадрларга хабарнома юборилади.⁠⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

Педагог кадрлар ҳужжат қабул қилиш тўхтатилгунга қадар камчиликларни тузатган ҳолда ҳужжатларни қайта топширишлари мумкин.⁠⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠ Бунда педагог кадрдан давлат хизматини кўрсатганлик учун йиғим такроран ундирилмайди.⁠⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠