Қорақалпоғистон ёшлари учун хорижий ва нодавлат олйгоҳларига 200 та мақсадли квота ажратилди

Қорақалпоғистон ёшлари учун хорижий ва нодавлат олйгоҳларига 200 та мақсадли квота ажратилди

Давлат комиссияси баёнига мувофиқ, 2025/2026-ўқув йили учун Қорақалпоғистон Республикасида доимий яшайдиган ва умумий ўрта, ўрта махсус ёки касбий таълим муассасаларини тамомлаган ёшларга республикада фаолият юритаётган нодавлат ва хорижий олий таълим ташкилотлари ҳамда уларнинг филиалларига давлат гранти асосида қўшимча 200 та мақсадли қабул параметрлари ажратилди.

 

Ушбу тоифадаги абитуриентлар Билимни баҳолаш агентлигининг my.uzbmb.uz сайтида 2025 йил 29-сентябрдан 6-октябргача (6-октябр тўловнинг охирги куни) рўйхатдан ўтишлари мумкин.

 

Рўйхатдан ўтган абитуриентлар учун тест синовлари талабгорлар сонидан келиб чиққан ҳолда 2025 йил 12-октябрга қадар ўтказилади.

 

Танлов натижалари 2025 йил 17-октябрга қадар my.uzbmb.uz сайтида эълон қилинади.

 

Эслатма: Рўйхатдан ўтишда абитуриентлардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги ПҚ–4319-сон қарорига мувофиқ 0,5 БҲМ миқдордаги тўлов ундирилади.

 

Қорақалпоғистон ёшлари учун хорижий ва нодавлат олйгоҳларига 200 та мақсадли квота ажратилди