Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги «Сифатли таълимни таъминлашда ижобий натижаларга эришаётган умумий ўрта таълим мактаблари раҳбарияти ҳамда ўқитувчиларига устама бериш тартиби тўғрисида» 263-сон қарорига мувофиқ устама оладиган мактаблар рўйхати тасдиқланди.
Мазкур қарорга мувофиқ, 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб ўқитиш ва билимни баҳолашнинг янги тартибини самарали жорий этган, ўқувчилари ижобий кўрсаткичларни қайд этаётган умумий ўрта таълим мактаблари раҳбарияти ҳамда ўқитувчиларига устама бериш тартиби жорий этилади.
Шунингдек, раҳбарияти ва ўқитувчилари рағбатлантиришга тавсия этилган умумий ўрта таълим мактаблари рўйхати ҳар ўқув йили якунида эълон қилинади ҳамда кейинги бир ўқув йили давомида ушбу мактабнинг ўқитувчиларига мазкур қарорга мувофиқ раҳбарияти ҳамда ўқитувчиларнинг тариф ставкасига нисбатан 40 фоизгача устама берилади.
Ушбу қарорнинг ижроси учун талаб этиладиган маблағлар 2024 йилда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига ажратилган маблағлар доирасида молиялаштирилади, 2025 йилдан бошлаб эса Давлат буджети параметрларида назарда тутилади.
10 фоиз устама оладиган мактаблар рўйхати — Файлни юклаш;
20 фоиз устама оладиган мактаблар рўйхати — Файлни юклаш;
30 фоиз устама оладиган мактаблар рўйхати — Файлни юклаш;
40 фоиз устама оладиган мактаблар рўйхати — Файлни юклаш.
