Тоифа олиш учун ариза юборганда нималарга эътибор бериш керак?

Тоифа олиш учун ариза юборганда нималарга эътибор бериш керак?

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрь кунидаги 572-сон Низомнинг 26-бандига кўра, айрим ҳолатларда давлат хизматлари маркази ёки Ваколатли вазирликлар томонидан давлат хизматлари кўрсатилиши рад этилиши мумкин.

 

 

Ариза рад этилишига қуйидаги ҳолатлар сабаб бўлиши мумкин:

 

 

– педагог кадрлар томонидан сўровноманинг электрон рақамли имзо ёки имзони идентификация қилишнинг бошқа воситалари ёхуд СМС-хабарнома билан тасдиқланмаганлиги;

 

– педагог кадрлар томонидан нотўғри маълумотлар ёки қалбаки ҳужжатлар тақдим этилгани маълум бўлиб қолганлиги;

 

– сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг тўлиқ тақдим этилмаганлиги;

 

– аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизмати кўрсатганлик учун белгиланган йиғимнинг тўланмаганлиги (педагог кадрни навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказиш ҳолатлари бундан мустасно).

 

 

Давлат хизматлари кўрсатишни мазкур бандда кўрсатилган асослардан бошқа ҳолатлар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.

 

Педагог кадрларнинг шахсий кабинетида мурожаат ҳолати ҳақида қуйидаги ёзувлардан бири бўлади:

 

Янги ёки яратилган — бу ҳолатда талабгорлар ўзиларини аниқлаган ноаниқликларни ўзгартиришлари, маълумотларни таҳрирлашлари мумкин;

 

Жараёнда ёки кўриб чиқилмоқда — ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш бошланган, бу ҳолатда маълумотларга ўзгартириш киритиб бўлмайди;

 

Қабул қилинган — педагог кадрга аттестацияда иштирок этишга рухсат берилган;

 

Рад қилинган ёки таҳрирлашга қайтарилган — бу ҳолатда тўғрилаш мумкин бўлган камчиликларни тўғрилаб, тезда мурожаатни қайтадан юборишга ҳаракат қилиб кўриш мумкин;

 

Навбатдан ташқари аттестация учун тўлиқ тўлов қилинмаса, мурожаатлар электрон базада кўринмайди ва ўрганиб чиқилмайди.

 

 

Муҳим эслатма: Мурожаатлари қабул қилинган барча педагоглар ҳам Шахсий кабинетларидан СЎРОВНОМАни юклаб олиб, ундаги маълумотлар (ФИШ, иш жойи, амалдаги тоифаси, аттестация тури, аттестациядан ўтаётган фани (лавозими)) тўғри ёки нотўғри эканлигини текшириб кўришлари шарт. Маълумотларда ноаниқлик аниқланган тақдирда зудлик вилоятдаги ИШЧИ ГУРУҲларига мурожаат қилишлари керак бўлади.