Ҳиндистоннинг ERA университети бош директори Али Хон раҳбарлигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюриб, Андижон давлат тиббиёт институтида (АДТИ) бўлди.
Сафар давомида томонлар тиббиёт таълими соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш масалаларини кўриб чиқди. Хусусан, талаба ва ўқитувчилар алмашинуви дастурларини амалга ошириш, симуляцион таълимни ривожлантириш ҳамда қўшма илмий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш бўйича келишувларга эришилди.
Музокаралар якунита ўзбекистонлик талабалар ва педагогларнинг Ҳиндистон клиникаларида стажировка ўташга имкон берувчи шартнома имзоланди.
Шунингдек, ҳиндистонлик меҳмонлар институтнинг клиник базаси ва симуляцион марказидаги фаолият билан танишиб, бу ерда таҳсил олаётган ҳиндистонлик талабалар таълим жараёнини ҳам кузатди.
Делегация Нукус шаҳрига ҳам ташриф буюриб, қўшма лойиҳалар юзасидан музокаралар олиб борди.
