Ўқитувчиларга «навбатчилик» мажбуриятини юклаш тақиқланади

Ўқитувчиларга «навбатчилик» мажбуриятини юклаш тақиқланади

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 20 декабрдаги 565-сонли буйруғига 37-илова сифатида тасдиқланган «Умумий ўрта таълим муассасалари ходимларининг лавозим мажбуриятлари»да ўқитувчиларнинг вазифалари аниқ кўрсатилган бўлиб, улар орасида «навбатчилик қилиш» деган вазифа мавжуд эмас.

 

Меҳнат кодексининг 115-моддасига кўра, иш берувчи ходимдан меҳнат шартномасида кўрсатилмаган ишларни бажаришни талаб қилишга ҳақли эмас.

 

Шунингдек, агар ушбу Кодексда ва бошқа қонунда бошқача қоидалар белгиланмаган бўлса, меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилмаган ишни бажаришни, қонунга хилоф бўлган ёки ходимнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф соладиган, унинг ҳуқуқларини поймол этадиган вазифаларни юклаш ҳам тақиқланади.

 

Шу боис, ўқитувчидан ўз лавозим вазифаларига кирмайдиган «навбатчилик»ни талаб қилиш қонуний асосга эга эмас. Агар иш берувчи бундай мажбурият юкласа, бу меҳнат қонунчилигини бузиш ҳисобланади ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддасига асосан мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 10 бараваригача жарима солиниши мумкин.