Аввалроқ, 2025 йил сентябрь ойида хорижий давлатларда таълим олганлик ҳақидаги ҳужжатларни тан олиш (нострификация) бўйича навбатдаги тест синовлари ўтказиладиган сана ва манзиллар ҳақида хабар берган эдик.
Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан сентябрь ойида ўтказиладиган тест синовлари ҳажмидан келиб чиққан ҳолда, хорижий давлатларда таълим олганлик ҳақидаги ҳужжатларни тан олиш бўйича тест синовларини ўтказиш графигига ўзгартириш киритилди.
Унга кўра, хорижий давлатларда таълим олганлик ҳақидаги ҳужжатларни тан олиш бўйича 2025 йил 19 сентябрь куни ўтказилиши режалаштирилган тест синовлари бошқа санага кўчирилди.
Агентликнинг хабарига кўра, тест синовлари ўтказиладиган сана, ҳудудлар ва тест синовларининг бошланиш вақтлари ҳақидаги маълумотлар қўшимча тарзда эълон қилинади.
