1 ноябрдан талабалар ижара тўловининг бир қисмини my.gov.uz орқали қайтариб олишлари мумкин

1 ноябрдан талабалар ижара тўловининг бир қисмини my.gov.uz орқали қайтариб олишлари мумкин

Президентнинг 2025 йил 16 сентябрдаги «Республиканинг ҳудуд, соҳа ва тармоқларида рақамли технологиялар жорий этилишини янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–286-сон қарори қабул қилинди.

 

 

Қарорга кўра, 2025 йил 1 ноябрдан давлат олий таълим муассасалари талабаларига ойлик ижара тўловининг бир қисмини қайтариш бўйича Ягона портал my.gov.uz орқали мурожаат қилиш имконияти яратилади.

 

 

Шунингдек, 2026 йил 1 январдан ўрта махсус, касбий ва олий таълим ташкилотларида таълим жараёни билан боғлиқ давлат хизматлари Ягона портал орқали кўрсатилади.

Bilimni baholash agentligi

AI bot abituriyentlarga yo'nalish tanlashga yordam beradi

Bilim va malakalarni baholash agentligi ma'lumotlari asosida.

Telegram'da ochish