Наманган давлат университетида Кремс университети билан қўшма факультет ташкил этилади

Наманган давлат университетида Кремс университети билан қўшма факультет ташкил этилади

Наманганда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

 

 

Унда ёшлар ва таълимни ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама қилиниб, муҳим вазифалар белгиланди.

 

 

Жумладан:

 

 

– 2025-йилда 5 минг, 2026-йилда эса 15 минг ўринли мактабгача таълим муассасалари ташкил этилади;

 

– вилоятдаги 49 та техникум фаолиятига халқаро стандартлар жорий этилиб, уларнинг барчасида дуал таълим тизими йўлга қўйилади;

 

– туризм соҳасидаги йирик лойиҳалар учун кадрлар тайёрлаш мақсадида келгуси ўқув йилидан Наманган давлат университетида Австриянинг Кремс университети билан қўшма факультет ташкил этилади.

 

 

Давлат раҳбари ушбу ташаббуслар Наманган вилоятида ёшлар салоҳиятини рўёбга чиқаришда муҳим омил бўлишини таъкидлади.

Bilimni baholash agentligi

AI bot abituriyentlarga yo'nalish tanlashga yordam beradi

Bilim va malakalarni baholash agentligi ma'lumotlari asosida.

Telegram'da ochish