Синфхонадаги лойиҳавий фикрлаш методи ҳақида эшитганмисиз?

Синфхонадаги лойиҳавий фикрлаш методи ҳақида эшитганмисиз?

Лойиҳавий фикрлаш — бу натижага эришиш учун босқичма-босқич режа тузиш, ғояларни амалиётга татбиқ этиш каби услуб.

 

 

Бунда муаммо ёки мавзу танланади. Масалан: «Маҳаллий экологик муаммо» ёки «Ота-оналар учун ўзимиз тайёрлаган кўргазма».

 

 

Гуруҳ ишчи жамоалари шакллантирилади — режа тузилади, бўлинади, ҳар кимнинг роли аниқланади.

 

 

Манбалардан фойдаланилади — ўқувчилар мустақил изланиш олиб боради, Интернет, интервьюлар, жойларда кузатиш орқали материал тўплайди.

 

 

Якуний маҳсулот тайёрлаш — постер, модель, видео, презентация ёки кичик кўргазма шаклида намойиш қилинади.

 

 

Ушбу методнинг фойдали жиҳатлари қуйидагича:

 

 

– ўқувчилар мавзуни амалда қўллаганда, тушунчалар ёдда узоқ вақт қолади.

 

– мураккаб вазиятлар таҳлил қилинади, ечим топиш руҳи ривожланади.

 

– гуруҳ ичида мулоқот, фикр алмашиш, конструктив баҳс — булар ҳаммаси синфхонада ривожланади.

 

– ўқувчилар ўз дарсларини кундалик ҳаётдаги масалаларга боғлаши, айнан шу нарсани даъват қилади.

 

– ўқувчиларда оригинал фикрлаш, ижодий ёндашув қобилияти шаклланади.

 

 

Мазкур жараёнларда вақтни тўғри тақсимлаш, ресурсларни самарали назорат қилиш муҳим аҳамиятга эга. Бу орқали визуал, кинестетик, аудиторли ўқиш услублари қамраб олинади.

Bilimni baholash agentligi

AI bot abituriyentlarga yo'nalish tanlashga yordam beradi

Bilim va malakalarni baholash agentligi ma'lumotlari asosida.

Telegram'da ochish