Бошланғич таълим ўқитувчиларига миллий сертификат жорий қилиниб, 15 фоиз устама тўланади

Бошланғич таълим ўқитувчиларига миллий сертификат жорий қилиниб, 15 фоиз устама тўланади

Кеча Президент бошчилигида ўтказилган мулоқотда техникум ўқитувчи ва усталарининг малакаси ҳамда мавқеини ошириш бўйича янги ташаббусларни эълон қилди.

 

 

Унга кўра, техникум педагоглари учун касбий сертификатлаш тизими жорий этилиб, миллий сертификат олганларга ойликнинг 30%, халқаро сертификат олганларга эса 50% устама тўланади. Директор ва ўринбосарлар мактабдагидек маош олади, «Директорлар мактаби» сертификатига эга бўлса, яна 20% қўшимча устама берилади.

 

 

Илмий даража ва унвонлар учун ҳам устама тўлаш йўлга қўйилади. Ҳар йили 500 ўқитувчи хорижий таълим муассасаларига, 500 уста эса йирик корхоналарга стажировкага юборилади.

 

 

Янги йилдан бошлаб камида 15 йил стажга эга бўлган олий тоифали педагогларга ипотека кредити бошланғич бадалининг 25 фоизи қоплаб берилади.

 

 

Келгуси ўқув йилида давлат олийгоҳларига ўқишга кирган педагоглар фарзандларининг контракт суммасига 30 фоиз чегирма берилади. Шунингдек, педагоглар учун давлат хизматлари тўлови 2 карра камайтирилади.

 

 

Фан ўқитувчилари каби бошланғич таълим ўқитувчилари учун ҳам миллий сертификат бериш тизими жорий қилиниб, сертификат олганларга ҳар ойда 15 фоиз устама тўланади.

Bilimni baholash agentligi

AI bot abituriyentlarga yo'nalish tanlashga yordam beradi

Bilim va malakalarni baholash agentligi ma'lumotlari asosida.

Telegram'da ochish