Йил ўқитувчиси танловининг 1-босқич ғолиблари малака синовлари натижасига кўра сараланади

Йил ўқитувчиси танловининг 1-босқич ғолиблари малака синовлари натижасига кўра сараланади

Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 28-апрелдаги 264 сон қарори билан тасдиқланган Низомга кўра “Йил ўқитувчиси” танловида олий ёки биринчи малака тоифасига ҳамда камида 5-йиллик пед стажга эга, асосий штатда фаолият юритаётган фан ёки бошланғич синф ўқитувчиси иштирок этиши мумкин.

 

Танлов уч босқичда ўтказилади:

 

биринчи босқичда — номзодларнинг мутахассислик фани, педагогик маҳорати ва касб стандарти бўйича назарий билимлари баҳоланади;

 

-Танловнинг биринчи босқичи Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 17-сентябрдаги 572-сон қарори билан тасдиқланган Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом асосида ҳар икки йилда бир марта август-декабр ойларида ташкил этиладиган малака тоифа синовлари билан интеграция қилинган ҳолда (онлайн тарзда) ўтказилади.

 

-Бунда малака синовларида бериладиган 50 та тест топшириғига (шу жумладан, умумий ўрта таълим мактабларининг мусиқа маданияти ва жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун ҳам) қуйидаги тарзда алоҳида балл ҳисобланади:

 

-мутахассислик фанидан (35 та) ҳар бир тўғри жавоб учун — 3,1 балл (35*3,1=108,5 балл);

 

-педагогик маҳорати учун (10 та) ҳар бир тўғри жавоб учун — 2,1 балл (10*2,1= 21 балл);

 

-касб стандарти учун (5 та) ҳар бир тўғри жавоб учун — 1,1 балл (5*1,1=5,5 балл) берилади.

 

Жисмоний тарбия ва мусиқа маданияти фани ўқитувчилари учун эса, амалий (ижодий) имтиҳон балли 21 га кўпайтирилиб, 60 га бўлинади.

 

Биринчи босқичда жами тўплаш мумкин бўлган балл-135 балл

 

-Ҳар бир туман (шаҳар)дан биринчи босқичда баллар кетма-кетлигига қатъи риоя этган ҳолда энг юқори балл тўплаган 3 нафардан номзод танловнинг иккинчи босқичига ўтказилади.

 

-Танловнинг биринчи босқичида номзодларнинг баллари тенг бўлган тақдирда, уларни танлаб олиш қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади:

номзоднинг амалдаги малака тоифаси юқорилиги;

кўп йиллик педагогик иш стажига эгалиги;

мутахассислик фанидан юқори балл тўплагани;

юқоридаги барча ҳолатларда ҳам баллар тенг келиб қолган тақдирда, истисно тариқасида, номзодларнинг барчаси иккинчи босқичга ўтказилади.

 

иккинчи босқичда — номзодларнинг педагогик маҳорати баҳолаш мезонлари асосида ҳакамлар ҳайъати ҳамда педагоглар томонидан баҳоланади. Бунда номзод ўтган дарснинг видеоёзуви баҳолаш учун махсус платформага жойлаштирилади;

 

учинчи босқичда — номзодларнинг маънавий-маърифий фаолияти ҳамда китобхонлиги баҳоланади.

 

Танлов якунларига кўра, ҳар икки йилда бир марта октябр ойида ғолиб деб топилган ҳар бир номзод реестри Вазирлик томонидан юритиладиган ҳамда Вазирликнинг расмий веб-сайтига жойлаштириладиган QR-кодли сертификат билан тақдирланади.

 

Ушбу сертификат асосида ғолиблар Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармасига қўшимча ажратилган маблағларни қайта тақсимлаш ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 400 бараварига тенг пул мукофоти (тахминан 45 минг АҚШ доллари) билан тақдирланади.

 

Эндиликда, тоифа тестларида қайд этилган юқори натижалар орқали қуйидаги имкониятларга эга бўлиш мумкин:

 

1. Амалдаги малака тоифасини ошириш ёки тасдиқлаш ( бу орқали кейинги беш йил давомида мажбурий аттестациядан озод қилиниш ҳамда юқори тоифа бўйича ойлик олиш);

 

2. Кейинги 2-йил давомида 70 фоизлик устама олиш ( агарда 86 ва ундан юқори балл тўплаб Олий ёки биринчи тоифа олинса ёки сақланса);

 

3. Вазир жамғармасидан тўлаб бериладиган устамалар (9 ой давомида ойига 1271000*5,5= 6 млн 990 минг сўмдан жами 62 млн 914 минг 500 сўм) учун ўтказиладиган саралашнинг биринчи босқичидан ўтган ҳисобланиш ( бу учун эса ўз фани бўйича ўтказилган тоифа тестларида ўз вилоятида ўз йўналиши бўйича юқори ўринларда бўлиш);

 

4. Соврини 576 млн. сўмлик “Йил ўқитувчиси” кўрик танловининг биринчи босқичидан ўтган ҳисобланиш (бу учун эса тоифа тестларида ўз туманидаги барча ўқитувчилар орасида 1-3 ўринларда бўлиш);

 

📌Намунавий тоифа тестларини қуйидаги ботлар ёрдамида бепул бажариб, ўз билимингиздан синовдан ўтказишингиз мумкин:

 

Барча фанлар бўйича диагностик тестлар кетма-кетликда жойлаб борилмоқда.

 

Ўзбек тилида: 👉 https://t.me/uztditestbot

Рус тилида: 👉https://t.me/uztditest_rusbot

Қорақалпоқ тилида: 👉 https://t.me/uztdi_qrtestbot