Давлат олийгоҳларининг магистратурасига тасдиқланган қабул квоталари доирасида базавий тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган хотин-қизлар контракт тўловини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилиши юзасидан олийгоҳ ректори (филиал директори) номига ариза билан мурожаат этишлари мумкин.
Ушбу масалада батафсил маълумот олиш учун талаба хотин-қизларга олийгоҳнинг Регистратор офиси ёки магистратура бўлимига мурожаат қилиш тавсия этилади.
