«Йил ўқитувчиси» танлови ғолибларига 576,8 млн сўмлик мукофот пули берилади

«Йил ўқитувчиси» танлови ғолибларига 576,8 млн сўмлик мукофот пули берилади

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълумотига кўра, жорий йилнинг август–декабрь ойларида ўтказиладиган малака синовларида юқори натижа кўрсатган педагоглар «Йил ўқитувчиси» танловида иштирок этиш имкониятига эга бўладилар.

 

Танлов ғолиблари 576 миллион 800 минг сўм миқдоридаги пул мукофоти билан тақдирланиши белгиланган.

 

Шунингдек, малака синовларида юқори натижа қайд этган ўқитувчилар учун қўшимча рағбатлантириш чоралари кўзда тутилган:

 

–86 балл ва ундан юқори натижага эришганларга 2 йил давомида 70 фоиз устама тўланади;

 

—5 йил муддатга малака тоифаси берилади;

 

—«Йил ўқитувчиси» танловида қатнашиш ҳуқуқи тақдим этилади.

 

Танловда иштирок этиш учун ҳужжатлар 1-октабрга қадар қабул қилинади. Тест синовлари эса шу йилнинг октабр–ноябрь ойларида ўтказилиши режалаштирилган.