Ўқув марказлари очмоқчи бўлган ёшларга фоизсиз ссуда ажратиш бошланди

Ўқув марказлари очмоқчи бўлган ёшларга фоизсиз ссуда ажратиш бошланди

Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш жамғармаси томонидан «Кўмак» лойиҳаси ишга туширилди.

 

 

Лойиҳа хорижий тиллар бўйича C1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган халқаро сертификатга эга (ва уни олганига 2 йилдан ошмаган), айниқса олис ва чекка ҳудудларда чет тилларига ихтисослашган ўқув марказлари очиш истагидаги ёшлар учун.

 

 

Лойиҳа орқали ёш тадбиркорларга 3 йил муддатга, 6 ойлик имтиёзли давр билан 130 миллион сўмгача ссуда (фоизсиз қарз) берилади.

 

 

Имтиёздан фойдаланиш учун сўровномани тўлдиринг.

 

Ҳавола