«Мактаб лигаси» спорт мусобақаларининг янги мавсуми старт олади

«Мактаб лигаси» спорт мусобақаларининг янги мавсуми старт олади

Жорий йилнинг 13 сентябрь куни «Беш ташаббус олимпиадаси» лойиҳаси доирасидаги «Мактаб лигаси» спорт мусобақаларининг янги мавсуми старт олади. Ушбу лойиҳа Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Спорт вазирлиги ҳамкорлигида амалга оширилади.

 

 

Мусобақалар 9 та спорт тури бўйича ташкил этилиб, ўқувчилар уч босқичда беллашадилар:

 

 

1-босқич. Синфлараро (мактаб босқичи) – 25 сентябрь – 5 октябрь;

 

 

2-босқич. Мактаблараро туман/шаҳар босқичи – 20–30 октябрь;

 

 

3-босқич. Ҳудудий финал босқичи – 10–20 ноябрь.

 

 

Инфографикага мувофиқ, спорт турлари, иштирокчилар синфи, ёш тоифалари ва жамоа таркиби қуйидагича белгиланган:

 

 

– Қувноқ стартлар: 1–2 ва 3–4 синф ўқувчилари, 7–10 ёш; жамоа — 10 нафардан ўғил ва қизлар;

 

 

– Шашка: 5–11 синф, 11–17 ёш; 1 нафар ўғил ва 1 нафар қиз;

 

 

– Шахмат: 1–4, 5–8, 9–11 синфлар, 7–17 ёш; 3 нафар ўғил ва 3 нафар қиз;

 

 

– Енгил атлетика: 5–6 ва 7–8 синф, 11–14 ёш; 2 нафар ўғил ва 2 нафар қиз;

 

 

– Мини футбол: 10–11 синф, 16–17 ёш; 7 нафар ўғил;

 

 

– Волейбол: 9–11 синф, 15–17 ёш; 8 нафар ўғил ва 8 нафар қиз;

 

 

– Стол тенниси: 9–10 синф, 15–16 ёш; 1 нафар ўғил ва 1 нафар қиз;

 

 

– Стритбол: 7–8 синф, 13–14 ёш; 4 нафар ўғил ва 4 нафар қиз;

 

 

– Воркаут: 9–11 синф, 15–17 ёш; 1 нафар ўғил.

 

 

Мазкур мусобақалар ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жисмоний ва интеллектуал салоҳиятни юксалтириш ҳамда жамоавий руҳни мустаҳкамлашга хизмат қилади.