Тошкент шаҳар Учтепа туманидаги 62-мактаб директори ўқувчилар олдида ўқитувчини ҳақорат қилгани акс этган видео тарқалди.
Видеода мактаб директори дарс вақти хонага кириб келгани ва ўқитувчини турли номақбул сўзлар билан ҳақорат қилганини кўриш мумкин. Шунингдек, видеода ўқитувчининг «бақирманг» деган сўзларига қарамасдан, директор бақириб, ўқитувчига урушган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳри Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди. Маълум қилинишича, ҳолат бошқарма томонидан ўрганилган ва директорга нисбатан қонун доирасида чора кўрилиб, лавозимидан озод этилган.
