Президентнинг ʼЪПедагогика йўналишидаги олий таълим ташкилотларининг талабалари учун Абдулла Авлоний номли давлат стипендиясини таъсис этиш тўғрисидаъʼ (10.09.2025 ПФ-162-сон) Фармони қабул қилинди.
Унга кўра 2025-2026-ўқув йилидан бошлаб педагогика йўналишидаги олий таълим ташкилотларининг талабалари учун Абдулла Авлоний номли давлат стипендияси таъсис этилди.
Абдулла Авлоний номли давлат стипендияси педагогика йўналишидаги ҳар бир олий таълим ташкилотининг бакалавриат таълим йўналишида таҳсил олаётган, барча фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичлари «аъло» (кўпи билан 25 фоизи «яхши») бўлган ҳамда ижодий ишда қатнашадиган бир нафар охирги икки курс талабасига тайинланади.
Маълумот учун, давлат стипендияларини олувчи талабаларга тегишли кўкрак нишонлари ва гувоҳномалар берилади. Улар олий ўқув юртини тамомлаганларидан кейин ёш мутахассислар қатори малака ошириш ва ўқишни давом эттириш учун чет элларга юбориш чоғида устунликка эга бўладилар.
