Бахтиёр Ғайратович Йўлдашев Президент Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги директори этиб тайинланди.
Бунга қадар у «Янги Ўзбекистон» университетида проректор эди.
Фаолиятлари:
2013 – 2015 — Сирғали тумани Ғазначилик бўлимининг бош инспектори;
2015 – 2016 — Тошкент шаҳар Ғазначилик бўлимининг етакчи мутахассиси;
2016 – 2017 — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Валюта активлари ва мажбуриятлари бош бошқармасининг етакчи иқтисодчиси;
2018 – 2018 — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Валюта активлари ва мажбуриятлари бош бошқармасининг бош иқтисодчиси;
2018 – 2018 — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Валюта активлари ва мажбуриятлари бош бошқармаси бўлими бошлиғининг ўринбосари;
2018 – 2018 — Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Молия ва иқтисодиёт бошқармасининг бош мутахассиси;
2020 – 2022 — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Енгил саноатни ривожлантириш бошқармасининг Экспорт бўлими бошлиғи;
2022 – 2022 — Ўзбекистон Республикаси Президент таълим муассасалари агентлиги Жамғарма бошқаруви бошқармаси бошлиғи.
