Касбий таълим ташкилотларига абитуриентларнинг ҳужжатлари Вазирликнинг my.edu.uz платформаси орқали 2025-йил 10-сентябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.
Бунда камида умумий ўрта маълумот негизида бошланғич, ўрта ва ўрта махсус касбий таълим дастурлари бўйича кундузги, кечки ва дуал таълим шаклларига қабул қилинади.
Саралаш имтиҳонлари кундузги ва кечки таълим шакллари учун ёзма имтиҳон шаклида белгиланган тартибда ўтказилади.
2025/2026-ўқув йили учун камида умумий ўрта маълумот негизида 549 та техникумга жами 143 114 та (шундан 66 484 та давлат гранти) қабул параметрлари тасдиқланган. Шундан:
— кундузги таълимда – 102 194 та (49 234 та давлат гранти),
— кечки таълимда – 2 250 та,
— дуал таълим шаклида – 38 670 та (17 250 та давлат гранти).
