Ўзбекистон ва Хитой университетлари ўртасида амалиёт лабораториясини ташкил этиш бўйича меморандум имзоланди

Ўзбекистон ва Хитой университетлари ўртасида амалиёт лабораториясини ташкил этиш бўйича меморандум имзоланди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосари Отабек Маҳкамов Хитойга қилган хизмат сафари давомида «ТИҚХММИ» Миллий тадқиқот университети проректори Шуҳрат Шокиров билан бирга Beijing технология университети (БИТ) вице-президенти Ван Бентсун бошчилигидаги профессор-ўқитувчилар жамоаси иштирокида учрашув ўтказилди.

 

 

Учрашув давомида «ТИҚХММИ» Миллий тадқиқот университети ва Беижинг технология университети ҳамкорлигида «Интeллектуал электромобиллар қўшма лабораторияси» ташкил этиш бўйича англашув меморандуми имзоланган.

 

 

Таъкидланишича, лаборатория замонавий электромобиллар ва зарядлаш технологиялари бўйича илмий тадқиқотлар, қўшма таълим дастурлари, ёш олимлар ва ўқитувчилар учун стажировкаларни қамраб олади.