Августда ўтказилган ўқитувчилар олимпиадасининг туман босқичи натижалари чиқадиган вақтлар эълон қилинди

Августда ўтказилган ўқитувчилар олимпиадасининг туман босқичи натижалари чиқадиган вақтлар эълон қилинди

Хабарингиз бор, 22-24 август куни Фан олимпиадалари маркази томонидан математика, биология ҳамда информатика ва ахборот технологиялари фанлари бўйича Ўқитувчилар олимпиадасининг туман(шаҳар) босқичи бўлиб ўтганди.

 

 

Олимпиаданинг туман (шаҳар) босқичида Республика бўйлаб ҳудудлар кесимида биологиядан 4 755 нафар (79%) информатика ва ахборот технологиялари фанидан 5 043 нафар (76 %) иштирокчилар қатнашган.

 

 

Агентлик ҳузуридаги Фан олимпиадалари марказининг маълум қилишича, ҳозирда натижалар малакали экспертлар томонидан кўриб чиқилмоқда.

 

Натижалар нега дарҳол эълон қилинмади?

 

– иштирокчиларнинг жавоб варақалари марказий текширув учун Тошкент шаҳрига етказилди;

 

– тест топшириқлари мутахассислар томонидан батафсил таҳлил қилинмоқда;

 

– аниқлик, шаффофлик ва адолат тамойилларига қатъий риоя қилинмоқда, дейилади хабарда.

 

 

Натижалар 6 сентябрь куни қуйидаги тартибда эълон қилинади:

 

 

Математика фани – соат 10:00 да,

Биология фани – соат 11:00 да,

Информатика ва ахборот технологиялари фани – соат 12:00 да.