2025 йилда Канада талабалик визаси учун аризаларнинг 62 фоизи рад этилди. Бу эса сўнгги ўн йил ичидаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Иммиграция, Қочқинлар ва Фуқаролик масалалари бўйича Канада вазирлиги (IRCC) нинг янги маълумотларига кўра, бу кўрсаткич 2024 йилдаги 52 фоиздан ошган ва илгари ўртача 40 фоиздан юқори бўлган.

Энг кўп ҳиндистонлик талабалар аризаларининг тахминан 80 фоизи рад этилган. Бошқа давлатлар бўйича батафсил маълумотлар очиқланмаган, деб хабар беради Pie News.
Иммиграция мутахассисларнинг фикрига кўра, Отава уйни етишмовчилиги ва инфратузилмалар сабабли аризаларни кўриб чиқишни янада қатъийлаштирмоқда. Канада талабалик визаларини қўллаб-қувватлаш платформаси BorderPass вакили Жонатан Шерманнинг айтишича, IRCC ўқиш визаси аризаларини батафсил текширмоқда.
Талабалардан талаб қилинадиган минимал молиявий кафолат миқдори CА$20,635 га (тахминан АҚШ доллари бўйича 14,963) кўтарилган. Шунингдек, аризачилар аниқ ўқиш режаларини тақдим этиши ва тўлиқ ҳужжатлар топшириши талаб этилади.
Канада 2025 йилда жами 437,000 та ўқиш визасини беришни режалаштирмоқда, бу 2024 йилга нисбатан 10% камроқдир. Шулардан 73,000 таси магистратура талабаларига, тахминан 243,000 таси бакалавриат ва бошқа дастурларга, ва 120,000 таси мактаб ёшидаги болалар ва визаларни янгилаш учун ажратилган.
Битиргандан кейинги иш визаларига қўйилган талаблар ҳам қатъийлашди: университет битирувчилари инглиз ёки француз тилидан Б2 даражасидан кам бўлмаган сертификат тақдим этиши, коллеж битирувчилари эса камида Б1 даражасига эга бўлиши керак. Тасдиқланмаган дастурларга ўтган талабалар энди битиргандан кейинги иш визасига эга бўла олмайди. Ҳукумат шунингдек, молиявий кафолатсиз тезкор виза олиш имконини берган 14 мамлакат учун Student Direct Stream дастурини ёпган.
Маълумотларга кўра, 2024 йилда Канада бир миллиондан ортиқ халқаро талабани қабул қилган. Шулардан 41 фоизи ҳиндистонликлар, 12 фоизи хитойликлар, ва 17,000 дан ортиғи ветнамлик талабалар бўлган.
