Индиана Университети 120 минг талабага ChatGPT Edu дан фойдаланиш имкониятини яратди

Индиана Университети 120 минг талабага ChatGPT Edu дан фойдаланиш имкониятини яратди

Индиана Университети (АҚШ) таълим жараёнида сунъий интеллект имкониятларини кенгайтириш бўйича муҳим қадам ташлади. Эндиликда университетнинг 120 мингдан ортиқ талаба, ўқитувчи ва ходимлари ОпенАИ ишлаб чиққан ЧатГПТ Эду платформасидан фойдаланиш имкониятига эга бўлди. Бу ташаббус ОпенАИ томонидан амалга оширилган энг йирик лойиҳалардан бири бўлиб, университетлар миқёсида иккинчи энг катта жорий этиш жараёни ҳисобланади.

 

ЧатГПТ Эду орқали талабалар илмий изланишларни тезроқ олиб боришлари, мураккаб топшириқларни бажаришда ёрдам олишлари, ёзма ишларни таҳрирлаш ва тил ўрганишда қўшимча имкониятларга эга бўладилар. Ўқитувчилар эса мазкур платформа орқали таълим жараёнини янада самарали ташкил қилиш, талабаларга индивидуал ёндашувни кучайтириш ва дарс жараёнини оптималлаштириш имконига эга бўлади.

 

Индиана Университети раҳбарияти бу қарорни таълим сифатини ошириш ва рақамли трансформация жараёнларини жадаллаштириш мақсадида қабул қилган. Мутахассисларнинг фикрича, бундай ташаббуслар келажакда университетни халқаро рейтингларда юқори ўринларга олиб чиқиши ва таълимнинг янги босқичига йўл очиши мумкин.