АҚШнинг Миннеаполис шаҳридаги мактаблардан бирида 27 август куни қуролли ҳужум уюштирилди. Оқибатда 2 нафар бола ҳалок бўлди, яна 17 киши турли даражада тан жароҳати олди. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Федерал қидирув бюроси (ФҚБ)га кўра, ушбу воқеа шаҳарнинг жанубида жойлашган Аннунcиатион черкови ва мактаби биносида рўй берган.
Ҳуқуқ-тартибот органларининг маълум қилишича, 8 ва 10 ёшли 2 нафар бола воқеа оқибатида ҳалок бўлган. Ҳужумчи — 23 ёшли Робин Вестман воқеа жойида ўзини ўлдирган. Полиция унинг шахсига аниқлик киритган, аммо ҳозирча унинг бу ҳужумга нима сабабдан қўл ургани ошкор қилинмаган.
Воқеада омон қолган 10 ёшли бола дўсти уни ўқдан сақлаб қолганини билдирган:
«Мен деразадан 2 та ўриндиқ нарида ўтирган эдим. Дўстим Виктор устимга ётиб мени ҳимоя қилди, лекин ўзи орқасидан яраланди».
Маълумот ўрнида, Аннунcиатион черкови 5 ёшдан 14 ёшгача бўлган болаларга таълим берувчи муассаса ҳисобланади.
